12:42 / 02.06.2020
17048

Қорақалпоғистонда 2040 бош йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Жорий йилнинг 28 май - 1 июнь кунлари оралиғида Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қўмита ҳамда Falcon Hunting Solutions компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманда табиатга қўйиб юборилди.

Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган International fund for houbara conservation марказида кўпайтирилган.

Йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Top