14:40 / 19.08.2022
9332

Қорақалпоғистонда 672 та йўрға тувалоқ Устюрт текислигига қўйиб юборилди. 

Йўрға тувалоқлардан яна 672 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди. Жараён Давлат экология қўмитаси ва Falcon hunting solutions компанияси томонидан амалга оширилди.

Фото: Экология қўмитаси

Экология қўмитаси хабарига кўра, йўрға тувалоқ Ӯзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ва ноёб қуш ҳисобланади.

Йўрға тувалоқ республикада асосан Қизилқум чўли, Ӯзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказорти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди. 

Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири икки, уч донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди. 

Мамлакатда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиатга қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.

Top