Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Сирдарёда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган», дейилади хабарда.
2 июнь куни 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент ва Навоийда жами 49 бемор тузалди, шу вақтгача тузалганлар сони 2908 нафарга (78 фоиз) етди.
Ҳозирда шифохоналарда 846 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025