Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарарли чигирткалар 327,4 минг гектар майдонда тарқалгани аниқланди - ФВВ
309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, жорий йилда зарарли чигирткаларнинг республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.
Ушбу тадбирларга 500дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.


Бу ишлар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон шулар жумласидан экани айтилади.
Мавзуга оид
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
19:38 / 02.04.2026
Тўртта вилоятда зараркунанда чигирткалар тухумдан чиқа бошлади
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
19:23 / 22.03.2026