Бугун 86 бемор коронавирусдан соғайди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 ҳудудда яна 24 нафар бемор тузалиб, мамлакатда шу вақтгача тузалганлар сони 3354 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Бунгача Тошкент ва Навоийда жами 62 бемор коронавирусдан тузалгани хабар қилинганди.
Эндиликда Тошкент шаҳрида соғайганлар сони 1468 нафарга етди. Шунингдек, Бухоро вилоятида 450 нафар, Навоий вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 319 нафар бемор тузалиб чиққан.
Бугун кун давомида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3354 нафарни ташкил этмоқда.
7 июнь соат 18:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4302тага етган, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 931 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022