14:34 / 08.06.2020
5865

ФВВ тоғли ҳудудларда сел хавфи ҳақида маълум қилди 

2020 йилнинг 8-10  июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 8-10 июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Top