Ўзбекистон | 21:10 / 10.06.2020
54735
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекконцерт»га янги раҳбар тайинланди

10 июнь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилган бўлиб, 2017 йилдан буён муассасага раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевичнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жамолиддинов Алишер Худойбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Алишер Жамолиддинов 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган.

У 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган, хусусан Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида меҳнат қилган.

Жамолиддинов 2018 йилдан бошлаб «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётганди.

Мавзуга оид