Шавкат Мирзиёевнинг шу йилдаги иккинчи хорижий сафари маълум бўлди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин таклифига биноан 24 июнь куни Москва шаҳрида ўтадиган Ғалаба байрамида иштирок этиш учун Россияга сафар қилади. Ушбу хабарни Kun.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси тасдиқлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия давлати расмийлари жорий йил ташкил этилаётган Ғалаба байрамида иштирок этишини тасдиқлаган.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабадан сўнг, собиқ СССР давлатида Ғалаба байрами илк марта 1945 йили 24 июнда нишонланган эди. Шундан сўнг, байрам 1965 йилгача нишонланмаган.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024