Ўзбекистон | 10:56 / 11.06.2020
39413
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев халқ таълими вазирининг ўринбосарини тайинлади

Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди.

Вазирлик хабарида айтилишича, президент қарорига кўра Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бобохўжаев ўрнига тайинланди.

Рустам Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Корея Республикасидаги Халқаро Солбриж университети (магистратура)ни тамомлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид