Ўзбекистон | 23:17 / 11.06.2020
21674
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 11та янги ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 24 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил  11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди», дейилади хабарда.

Бугун жами 118та янги ҳолат аниқланди, 105 бемор соғайди ва тузалганлар сони 3637 нафарга етди.

Шифохоналарда 1085 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид