Жамият | 13:30 / 12.06.2020
9908
1 дақиқада ўқилади

Ғиждувонда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 29 май кунидан 30 май кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:20ларда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ғиждувон тумани Дегрезон кўчасида яшовчи 27 ёшли М.Р. уйида таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ташкил қилиб, фуқаролар И.Қ., А.К., С.Ш., О.К.нинг қимор карта ўйнашлари учун меҳмонхонадан жой ажратиб, шароит яратиб бериб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, пуллар ва карталар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид