АҚШда ишсизларга нафақа беришни тўхтатишга қарор қилинди
АҚШ меҳнат вазирлигининг маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда 21 миллион нафар ишсиз бўлиб, умумий ишсизлик даражаси 13,3 фоизгача пасайган.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти коронавирус пандемияси ва иқтисодиётнинг пасайиши фонида белгиланган ишсизларга нафақа тўлашни тўхтатишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кадлоу маълум қилди, деб ёзади Financial Times.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодиёт тикланаётганлиги сабабли маъмурият августдан нафақа тўлашдан воз кечишга қарор қилган.
Кадлоу ишга қайтганлар учун бонус тўланиши мумкинлигини, аммо бу ҳафтада марта тўланадиган 600 долларлик ишсизлик нафақасидан камроқ бўлишини айтди.
Март ойида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган чораларда ҳафтада бир марта ана шундай нафақа тўланиши кўзда тутилганди. Конгресс нафақа тўлаш муддатини йил охирига қадар узайтиришган уринганди. Аммо сенат бу борадаги қарор лойиҳасини кўриб чиқишни рад этди.
АҚШ меҳнат вазирлигининг маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда 21 миллион нафар ишсиз бўлиб, умумий ишсизлик даражаси 13,3 фоизгача пасайган.
Bloomberg Economics тадқиқотчиларининг хулосасига кўра, ишсизликнинг юқори кўрсаткичи узоқ вақтгача сақланиб қолиши мумкин.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024