АҚШ Башар Асад ва унинг рафиқасига қарши санкциялар киритди
17 июнда АҚШ Сурияга қарши янги санкциялар киритди. Улар остига Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асад ҳам тушди.

Фото: Politico
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео эълон қилди.
Гап Сурия халқига қарши уруш олиб бориш ва ваҳшийликлар учун “Цезар қонуни” деб аталувчи Сурия фуқароларини ҳимоялаш ҳақидаги ҳужжат (CAESAR Syria Civilian Protection Act) доирасида сиёсий ва иқтисодий чекловлар киритилиши ҳақида бормоқда.
“Бугун биз Цезар қонуни бўйича Асад тузумига нисбатан санкциялар сиёсатини бошлаймиз. У Асад тузумини ва унинг хорижий ёрдамчиларини Сурия халқига нисбатан амалга оширилган ваҳший ҳаракатлар учун жавоб беришга мажбур қилиш мақсадида қатъий иқтисодий санкциялар киритишга имкон беради”, деб ёзган Помпео твиттерда.
АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, Башар Асад ва унинг тузуми беҳуда урушни тўхтатиши ва Суриядаги ихтилофни сиёсий ҳал қилишга рози бўлиши учун унга қарши санкциялар киритиб борилади. Улардан мақсад Асад тузумини иқтисодий ва сиёсий кўмакдан маҳрум этиш ҳисобланади. Ушбу тузум билан иш кўрадиган барча шахсларга АҚШ ҳудудига ва бозорларига кириш тақиқланади.
Ҳозирча санкциялар Суриянинг 39 фуқароси ва ташкилотига қарши киритилмоқда. Санкциялар остига Башар Асад, унинг рафиқаси ва синглиси Бушрадан ташқари, Суриядаги ихтилофда ҳукумат кучлари томонида иштирок этаётган ва Эрон билан алоқага эга “Фатимиюн” афғон шиалари ташкилоти, президентнинг укаси, 4-зирҳли танк дивизияси қўмондони Моҳир Асад, дивизиянинг ўзи ва бошқа қўмондонлар тушган. Шунингдек, санкциялар суриялик йирик тадбиркор Муҳаммад Ҳамшога қарши киритилган. У АҚШ давлат департаментида Асад тузуми ваҳшийликларининг ҳомийси деб аталган.
Санкциялар Сурия аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилишига таъсир қилмайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп “Цезар қонуни”ни 2019 йил декабрда имзолаган. Таъкидланишича, ушбу ҳужжат Цезар шартли номига эга суриялик ҳарбий фотосуратчи шарафига шундай аталган. Ушбу фотосуратчи Суриядан у ердаги турмаларда сақланувчи маҳбусларнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши суратларини олиб чиққан.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди
Жаҳон | 20:50
-
Арманистон бош вазири Пашинян давлат тўнтаришига уриниш бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 20:46
-
Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин
Ўзбекистон | 19:47
-
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қўшма декларация имзоланди
Ўзбекистон | 19:42
Мавзуга оид

20:50
Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди

19:30
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?

17:41
АҚШ Олий суди мигрантларни учинчи давлатларга депортация қилишга рухсат берди

14:34