Жаҳон | 15:40 / 18.06.2020
3653
2 дақиқада ўқилади

БМТ: Бутун дунёдаги қочқинлар сони 80 млн кишига етди

2019 йилда ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлганлар сони деярли ўзгармаган ва 26 млн нафарга яқинни ташкил этган. Уларнинг 10 фоиздан озроғи Европага келган. 

Фото: Picture Alliance

Бутун дунёда уруш, зўравонлик, тўқнашув ва таъқиблардан хавотирланиб яшаш жойини тарк этган инсонлар сони яна ошди. Ўтган йил охирида улар 79,5 млн киши эди, бу 2018 йил охиридагига нисбатан 9 млн кишига кўп, деб маълум қилди БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси.

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Грандининг сўзларига кўра, қочқинлар сонининг ўсиши жаҳондаги низоларни бошқариб бўлмаётгани билан боғлиқ. SARS-CoV-2 коронавирус пандемияси эса вазиятни янада кескинлаштирди.

"Қашшоқликнинг ўсиши, ечимларнинг йўқлиги ва низоларнинг давом этиши қочқинлар сони янада ўсишига олиб келишига шубҳа йўқ", - деди у.

Шу билан бирга, 2019 йилда ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлганлар сони деярли ўзгармаган ва 26 млн нафарга яқинни ташкил этган. Уларнинг 10 фоиздан озроғи Европага келган. 

Қочқинларни қабул қилиш бўйича Туркия, Колумбия, Покистон, Уганда ва Германия етакчи бўлган. 

Мавзуга оид