Жаҳон | 14:35 / 20.06.2020
28014
1 дақиқада ўқилади

КХДР АҚШни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилди

КХДР элчихонасининг билдиришича, АҚШ бир неча ўн йиллар давомида Корея ярим оролидаги урушдан сабоқ чиқариш ўрнига янги душманлик ҳаракатларини амалга оширди.

Фото: EPA-EFE/HOW HWEE YOUNG

Пхеньян Вашингтонни Корея ярим оролида янги уруш бошланиши АҚШнинг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда КХДРнинг Москвадаги элчихонаси маълум қилди.

Элчихонанинг билдиришича, АҚШ бир неча ўн йиллар давомида Корея ярим оролидаги урушдан сабоқ чиқариш ўрнига янги душманлик ҳаракатларини амалга оширди.

"Бу йил ҳам Америка қўшинлари Жанубий Корея ва унга туташ ҳудудларда турли ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмоқда, бундан мақсад Корея ярим оролига Америка қуролли кучларини жойлаштириш ва КХДРга тезкор зарба беришдир. Корея ярим оролидаги янги уруш инсоният тарихига АҚШ деб аталувчи яна бир империянинг куни битгани ҳақидаги шов-шувли воқеани ёзиб қўяди", - дейилади элчихона хабарида.

Корея уруши 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлгача давом этган. Жанубни АҚШ, Шимолни хитойликлар қўллаб-қувватлаган. Уруш сулҳ тузиш билан якунланган.  

Мавзуга оид