20:57 / 22.06.2020
17962

#FootWeek: Машарипов, Гаттузо ва Шева ҳақида

Журналист Бобур Акмалов муаллифлигидаги FootWeek лойиҳасининг навбатдаги 4-сонини кутиб олинг. Кўрсатувнинг бугунги сони микс кўринишда тайёрланди.

Кўрсатувимизни мамлакатнинг марказий аренаси бўлган «Пахтакор» стадионидан бошладик. Суперлига 5-турининг марказий баҳси доирасида «Пахтакор» ҳамшаҳари «Бунёдкор»ни қабул қилди. Кўрсатув муаллифи Бобур Акмалов ўйинни стадиондан кузатиб, бир қисмини шарҳлашга ҳам улгурди. Ўйиннинг қайноқ атмосферасини кўрсатув давомида ҳис қилишингиз мумкин.

FootWeek'нинг бу галги сонида яна кўплаб қизиқарли мавзуларга тўхталдик. Масалан, кечагина энг омадсиз мураббийлар қаторида бўлган ва эндиликда нақ «Ювентус»ни енгиб «Наполи» билан Италия кубогида ғолиб бўлган омадли –  Женнаро Гаттузони Неаполда қандай олқишлашгани ҳақида.

Шунингдек, бу галги сонимизда Андрей Шевченконинг охирги ёрқин порлаши бўлган Украина – Швеция ўйини ҳамда «Тоттенҳэм»нинг ғалабасига ҳисса қўшиб, мукофотига асосий жамоа билан бирга овқатланган боллбойни эслаймиз.

Албатта, бу сонда ҳам ижтимоий муаммоларга мурожаат қилдик. Шу ва яна бошқа қизиқарли мавзулардаги мулоҳазаларни FootWeek'нинг янги микс сонида томоша қилинг.

Top