09:00 / 24.06.2020
21607
Реклама

Саломатлик учун завқли таътил томон йўл олинг!

Ҳаёт ташвишларидан чарчаган дамларингизда фурсат топиб, беқиёс табиат манзараларига бой гўшада бўлишни хоҳлайсизми? У ҳолда сизни «Мираки» санаторийсига таклиф қиламиз. Бу ер дам олиш билан бирга даволанишингиз, саломатлигингизни тиклаб, иммунитетингизни мустаҳкамлаб олишингиз учун қулай маскан.

Cуратларни кўриб бундай жойлар қайси мамлакатда экан деб ўйлаётгандирсиз. Ишонинг, бу сўлим гўша кўҳна Шаҳрисабзда жойлашган. Санаторий табиати ҳеч қандай фотошопсиз ҳам одамларни ҳайратга соладиган манзараларга бой.

«Мираки» санаторийсида бугунги кунда санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштирилган иммунитетни мустаҳкамловчи даволаш ва шу билан бирга ички туризм хизматларини кўрсатмоқда.

Санаторийнинг бетакрор табиати ва иқлими тажрибали ходимлар, қулай хоналар, замонавий даволаш анъаналари билан уйғунлашиб, даволаниш ва мароқли дам олишингиз учун юқори даражали шароитларни таъминлайди.

«Мираки» санаторийсида замонавий ташхислар, клиник-биохимик лаборатория, ЭКГ текшируви, физиотерапия, лазеротерапия, жисмоний бадантарбия, уқалаш, виброуқалаш, сув билан даволаш (циркуляр душ, ванналар, сув ости массаж, душ шарко) парафин-озокерит, балчиқ билан даволаш, буғ билан даволаш (ингаляция), умуртқа поғонасини замонавий аппаратлар ёрдамида чўзиш, тренажёр зали ва парҳез овқатланиш сизнинг соғлиғингизни тиклаш учун қўлланилади.

«Мираки» санаторийсида овқатланиш зали ижтимоий масофа сақлаган ҳолда 2 ўринли қилиб қайтадан жиҳозланди.

«Мираки» санаторийси юқумли касалликлардан холи ҳудуд ҳисобланиб, умумий майдони 20 гектарни ташкил этади. Бу эса даволанувчиларга ижтимоий масофани сақлаган ҳолда сайр қилиш ва даволаниш имконини беради.

Ҳудудда бугунги кунда 7 минг тупга яқин мевали, 9 минг тупга яқин манзарали дарахтлар, минг тупга яқин турли хилдаги гуллар экилган бўлиб, бу санаторий кислород манбаи эканлигидан далолатдир. Бу ерда сиз дарахтлар орқали табиат ва инсоннинг уйғунлиги, атрофни қуршаб турган яшил оламнинг саломатлигингизга ижобий таъсирини ҳис этасиз.

Санаторийнинг бебаҳо табиат бойлиги бу шифобахш булоқ суви ҳисобланиб, ушбу маъданли сувдан самарали даво усули сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Хуллас, «Мираки» санаторийси бетакрор табиати, сержило сувлари, самарали даволаш хизматлари, мазали таомнома ва шифобахш булоқлари билан иқлимий-курортлар қаторидан жой олган сиҳатгоҳдир. Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Санаториймизга келиб, саломатлигингизни яхшилаб кетинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Telegram: t.me/sanatoriy_miraki
YouTube: youtube.com/channel/miraki_sanotoriyasi
Instagram: @miraki_sanatoriyasi_official
Twitter: twitter.com/sanatoriyasi

Мурожаат учун телефонлар:
+998 98 275 09-88;
+998 98 275-13-79;
+998 93 525-69-69.

Факс: (0375) 523-33-21.
Электрон почта: sanatoriy_miraki@mail.ru
Bеб-сайт: www.sanatoriy-miraki.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top