Тошкент шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

2018 йил 27 февраль куни Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Х.З. Самарқанд Дарвоза кўчаси олдида М.Б. исмли аёл ва К.О.га “Турон” санаториясида даволаниш учун йўлланма олиб беришини айтиб алдов йўли билан уларнинг ҳар биридан 750 минг сўмдан жами 1 млн 500 минг сўм пул олиб берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Х.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.