Эрон ва Туркия икки давлат чегарасида юз берган қуролли тўқнашувни ўрганмоқда
Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусовий ҳодисага изоҳ берар экан, Эрон-Туркия чегараси яқинида турк ҳарбийлари ва террорчилар ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлганини айтди.
Эрон ва Туркия ҳукуматлари икки давлат чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашув юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Туркия мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, Эрон ҳудудидан берилган зарба натижасида бир нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлган ва яна бир нафари жароҳатланган.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусовий ҳодисага изоҳ берар экан, Эрон-Туркия чегараси яқинида турк ҳарбийлари ва террорчилар ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлганини айтди. У бу ҳақда Туркия ОАВга асосланиб маълум қилди.
"Ғарбий Озарбойжон вилояти чегара хизматининг маълумотларига кўра, тўқнашув чоғида Эрон ҳудудига бир дона снаряд келиб тушган", - деди Мусовий.
Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеа икки давлат чегара хизматлари томонидан ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024