Покистонда коронавирусдан соғайганлар қони хуфиёна сотилмоқда
Покистонда қора бозорда коронавирусдан соғайиб кетганлар қони 950 дан 3000 фунт стерлинггача сотилмоқда. Коронавирусга чалинганлар оилалари бундай йирик пулни тўлашга тайёрлар: улар айнан ушбу “мўъжизавий восита” яқинлари ҳаётини сақлаб қолишига ишонишмоқда.
Маҳаллий тиббий ходимлар The Guardian нашрига берган интервьюда коронавирусга чалинганлар ва вирусдан тузалганлар яқинлари ўртасида қон олди-сотдиси қандай кечишини сўзлаб беришган.
“Шифохоналар бунда иштирок этмайди, бироқ келишувлар кўз ўнгимда тузилган. Беморларнинг яқинлари ёки қариндошлари соғайганлар олдига келиб, улардан қон донори бўлишни сўрашади. Сўнгра улар хусусий лабораторияга бориб, “донор” қондан зардоб олишади”, деб сўзлаб берган Исломободдаги давлат шифохонаси шифокори журналистларга.
Бу орада покистонлик шифокорлар шифохоналарда дори-дармон тугаб бораётганини айтишмоқда. Беморлар учун ҳаётий муҳим бўлган дори-дармонсиз вазиятда вирусдан тузалганларнинг қон зардоби ҳақиқий “мўъжизавий восита” ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024