Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциядаги энг эски АЭСлардан бири ёпилди
Ядровий реакторни бузиш ишлари 2025 йилда бошланади ва 2040 йилгача давом этиши кутилмоқда.
Франциядаги энг қадимий атом электр станцияларидан бири фаолиятини тўхтатди. Германия билан чегарада жойлашган Фессенхайм АЭСнинг иккинчи ва охирги энергоблоки 29 июнь куни ўчирилди. Бу ҳақда Франциянинг EDF энергетика концерни хабар берди.
Шундай қилиб, мамлакат ҳукумати Германия ва Швейцариянинг АЭС фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги узоқ йиллик талабини бажарди.
Ядровий реакторни бузиш ишлари 2025 йилда бошланади ва 2040 йилгача давом этиши кутилмоқда.
Париж ушбу станция ёпилишига қарши чиққан касаба уюшмаларига 446 миллион евро компенсация тўлашни ваъда қилган. Касаба уюшмалари юзлаб кишилар ишсиз қолишидан хавотирланмоқда. Германия ва Франция ишсизлик ечини топди – ҳудудда технопарк қурилади.
Дастлаб АЭС фаолиятини 2016 йил охиригача тўхтатиш режалаштирилганди. Бу АЭС реакторлари 1977 йилда ишга туширилган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026