17:11 / 30.06.2020
52519
Реклама

Mobiuz махсус Интернет-тарифни ишга туширди

Фото: Mobiuz

Mobiuz'нинг «Gap Yoq» тариф режаси мобил алоқага маблағларни тежаган ҳолда виртуал оламда “саёҳат” қилишга кўмак беради.

Кўпроқ суҳбат, кўпроқ билимлар, замонавий онлайн технологиялардан фойдаланиш учун кўпроқ имкониятлар – буларнинг барчаси «Gap Yo‘q» тарифини танлаб, Mobiuz абонентига айланган абонентларга муҳайё бўлади. Компания уни 30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни муносабати билан ишга туширди.

Интернет фойдаланувчилари талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган тариф нархи ва таклиф қилинаётган мегабайтлари бўйича рақобатбардошдир. «Gap Yo‘q» тарифи бўйича Mobiuz ойига атиги 35 минг сўмга 8000 МБ мобил Интернет тақдим этилмоқда.

Маҳсулот шартларига дақиқа ёки SMS-хабарлар киритилмаган бўлса-да, ёқимли бонус мавжуд – Ўзбекистон бўйича барча чиқувчи қўнғироқларнинг бир дақиқаси, битта SMS-хабар, лимитдан ошган ҳар бир мегабайт атиги 12 сўмдан нархланади.

Лекин буниси ҳам ҳаммаси эмас. Тариф режаси қолган кўплаб тарифлар сингари ойнинг биринчи санасига боғланмаган. Яъни «Gap Yo‘q» тарифига уланилган ёки ўтилгандан кейиноқ 8000 МБ тақдим этилади ва 35 минг сўм тўлалигича ечилади.

Масалан, абонент 11 июль куни унга уланди. Ўша ондаёқ у 35 минг сўмга 8000 МБга эга бўлади. Келаси ойларнинг ҳар 11-санасида абонент тўлови тўланиши керак бўлади.

Лекин абонент ҳисобида етарлича маблағ бўлмаса-чи (35 мингдан камроқ)? Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Mobiuz бундай ҳолатларни ҳам назарда тутди. Агар маблағ етмаётган бўлса, абонент тўловини ечиб олиш тартиби кунликка ўтади ва кунига 1750 сўм ечила бошлайди. Интернет-трафик ҳам худди шундай тартибда (кунига 267 МБ) тақдим этилади. Абонент маблағини етарлича суммага (35 минг сўмга) тўлдирганидан кейин тариф яна ойлик тартибга қайтади.

“Mobiuz кўплаб маҳсулот ва хизматларни тақдим этади, бу эса абонентларда танлов кенглигини англатади. Энди Интернетдан фаол фойдаланадиган инсонлар «Gap Yo‘q» тариф режамизга уланишлари мумкин. Унинг мақсадли аудиторияси – оддийлик ва қулайликни хуш кўрувчи ёшлардир. Тарифда нафақат Интернет нархлари рақобатбардош, балки қўнғироқлар ҳам ўта қулай нархларда. Хусусан, 500 дақиқа суҳбатлашган абонент атиги 6 минг сўм тўлайди”, - дейди Mobiuz’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

«Gap Yo‘q» тарифига компания офисларида ҳамда тижорат вакилларининг савдо шохобчаларида уланиш мумкин. Mobiuz’нинг бошқа тарифларидан ўтиш коди – *111*100#.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top