Жаҳон | 18:10 / 01.07.2020
11068
2 дақиқада ўқилади

Россия МСК конституция бўйича овоз бериш жараёнининг дастлабки якунларини эълон қилди

Россия Марказий сайлов комиссияси мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнининг дастлабки якунларини эълон қилди.

Фото: Коммерсантъ

Баённомаларнинг 0,95 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун сайловчиларнинг 74,41 фоизи овоз берди, 24.44 фоиз қарши чиққан.

Бу Москва вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг маълумотлари. Соат 15:00 ҳолати бўйича Россия бўйлаб ўртача сайловда қатнашиш даражаси 60 фоиздан ошди. Бугун, 1 июль куни овоз беришнинг асосий ва якуний куни.

Аввалроқ, Россия МСК овоз бериш натижалари ҳақидаги маълумотларни деярли онлайн режимда намойиш этиши ҳақида хабар берганди. Овоз бериш жараёни Узоқ Шарқда тугаган. Овозларни санаш ҳозирда Приморье ўлкаси, Хабаровск ўлкаси, Байкалорти, Ёқутистон, Камчатка ўлкаси, Амур, Сахалин, Магадан вилоятлари ҳамда бошқа ҳудудларда амалга оширилмоқда.

COVID-19 пандемияси шароитида, 25 июнь кунидан бошлаб етти кун давомида умумхалқ овоз бериш жараёни давом этди. Икки минтақа - Москва ва Нижний Новгород вилояти аҳолиси онлайн овоз бериш имконига эга бўлди. Онлайн овоз беришда умумий қатнашиш даражаси 93,02 фоизни ташкил этди. Умуман олганда, россияликнинг 55 фоиздан ортиғи плебисцитнинг дастлабки олти кунида овоз берди. 

Мавзуга оид