Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда рекорд даражада суткалик касалланиш ҳолати қайд этилди
АҚШда сўнгги кунда қайд этилган коронавирусга чалиниш ҳолатлари 50 мингтадан ошди. Бу мамлакатда пандемия бошидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 1 июлда 50655 та касалланиш ҳолати қайд этилган. 50 та штатдан 38 тасида охирги икки ҳафта давомида бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда. 24 та штатда коронавирус олиб келувчи касаллик билан шифохонага ётқизилаётганлар сони кўпаймоқда.
“Бу хавотирли тенденциялар 13 та штат маъмуриятининг корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича режаларни амалга оширишни тўхтатишга мажбур қилди. Яна 6 та штат бундай режаларни тўхтатиб, одамлар орасида ижтимоий масофа бўйича яна чекловлар киритди”, деб таъкидлаб ўтилган университетда.
АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи 30 июнда конгресс сенатининг соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат ва пенсиялар бўйича қўмитасида мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бир кунда 100 мингтагача етиши мумкинлигини айтган. “Ҳозир бизда кунига 40 мингтадан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилмоқда. Агар тенденция ўзгармаса, биз кунига 100 мингта касалланиш қайд этиладиган ҳолатга етиб келсак ҳам ажабланмайман. Шу сабабли мен жуда хавотирланмоқдаман”, деб қўшимча қилган Фаучи.
25 июнда АҚШда қайд қилинган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони пандемия давридаги энг юқориси бўлганди ва 39972 тани ташкил қилганди. Шундан кейин бир неча кун давомида бу кўрсаткич 40 мингтадан кўпроқни ташкил қилиб келган.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 2,8 млндан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 131 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026