Ўзбекистон | 14:41 / 03.07.2020
37279
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Бугун Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35 даражани ташкил этади.

Фото: LiveJournal

Эртага тоғ ва тоғолди ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, деб ёзади «Ўзгидромет».

Республиканинг қолган қисми ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда сақланиб қолади ва кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Июль ойининг бошланиши Ўзбекистонда қулай ҳарорат билан белгиланади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати меъёр оралиғида бўлиши кутилади ва кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

1-3 июль кунлари республика бўйича жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Мавзуга оид