Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 23:05 / 07.07.2020
167677
2 дақиқада ўқилади
ОТМларда янги очилган йўналишлар рўйхати тақдим этилди
Telegram'даги «Олий таълим янгиликлари» каналида 2020/21 ўқув йили учун ОТМларга қабулда янги очилган бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида қуйидаги янги йўналишлар очилган:
- Матншунослик ва адабий манбашунослик (тиллар бўйича)
- Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)
- Грим санъати
- Ахборот хавфсизлигини бошқариш
- Биржа иши
- Бизнес-таҳлил
- Гидроэнергетика
- Ерни масофавий зондлашда инновацион технологиялар
- Кадастр (фаолият турлари бўйича)
- Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
- Халқ табобати

Магистратурада янги очилган йўналишлар қуйидагилар:
- Тестология ва педагогик ўлчовларни баҳолаш
- Математик иқтисодиёт
- Актуар ва молиявий математика
- Исломшунослик
- Ахборот хавфсизлигини бошқариш
- Адвокатлик фаолияти
- Халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
- Спорт ҳуқуқи
- Мини ва микро гидроэлектр станциялар
- Кукунли металлургия, композицион материаллар, қопламалар
- Қудуқларнинг геофизик тадқиқотлари
- Гидрогеофизика ва муҳандислик геофизикаси
- Кончилик геофизикаси
- Автотранспорт воситаларининг газ баллонли ускуналарига техник хизмат кўрсатиш
- Катализаторлар ва адсорбентлар технологияси
- Геоахборот тизимлари ва технологиялари
- Маълумотлар илми (Data Science)
- Сунъий интеллект
- Уникал биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш
- Боғланувчан қурилиш материаллари технологияси
- Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш
- Гидротехника иншоотлари қурилишини ташкил этиш ва технологияси
- Оптик толали тармоқлар техник эксплуатацияси
- Мултипликацион фильмлар технологиялари
- Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари
- Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги
- Ўсимликлар ҳимоясида мониторинг ва башорат
- Селекция ва уруғчилик (мева-сабзавот)
- Чорвачилик
- Қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
- Субтропик ва цитрус мева экинлари
- Яйловлар мелиорацияси
- Гематология ва трансфузиология
- Тиббий радиология
- Нейрореабилитология
- Экспериментал ва спорт фармакологияси
- Ҳарбий қўшинлар тиббий таъминотини ташкил этиш


Мавзуга оид
20:55 / 29.08.2025
Олий таълим вазирлиги 5 та хусусий университетнинг қўшимча лицензиясини хатога чиқарди. Адлия вазирлиги хатолик бўлганини рад этди
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
20:52 / 19.08.2025
Янги ўқув йилидан бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим такомиллаштирилган стандартлар асосида олиб борилади
18:02 / 17.04.2024