17:00 / 09.07.2020
6878
Реклама

Сиз харид қилган янги уйда бошқарув хизматлари ҳам мавжудми?

Замонавий шаҳар шароитида янги хонадон эгаларининг аксарияти кўп қаватли уй бошқаришнинг янги усуллари ҳамда уй-жой сотиб олувчилар учун мавжуд бўлган «хизмат пакетлари» ҳақида жуда ноаниқ фикрларга эга.

Бошқарув компаниясининг асосий принципи – турар жой мажмуаларига хизмат кўрсатиш сифатини доимий равишда яхшилаш, мулкдорлар ва резидентлар билан шаффоф муносабатлар ўрнатиб, барча зарур хизматларни яратиб беришга қаратилган. Бир сўз билан айтганда, замонавий турар жойни харид қилиш – дастлабки босқич бўлса, унинг тўлақонли хизматларидан тўғри фойдалана олишни билиш – кейинги муҳим масаладир. Бу кўп жиҳатдан девелоперларнинг бошқарув компанияси, турар жой мажмуасида яшаш даражаси қандай бўлиши ва келажакда янги хонадонда харидорни нималар кутаётганига боғлиқ.

Ҳар бир киши озода, шинам ва қулай уйда яшашни орзу қилади! NRG Oybek турар жой мажмуасидан уй танлар экансиз, сиз NRG Clients компанияси бошқарув хизматидан баҳраманд бўласиз. Ушбу бошқарув хизмати NRG Oybek турар жойлар мажмуасида сиз учун қулай турмуш шароитини яратиб беради.

Буни амалга оширишда биз хизмат кўрсатиш сифатини бир неча бор яхшилашга хизмат қиладиган замонавий технологиялардан кенг фойдаланамиз.

NRG Clients компанияси бошқаруви томонидан қуйидаги хизматлар амалга оширилади:

  • Лифтларга хизмат кўрсатиш;
  • Ёнғинга қарши тизимларга хизмат кўрсатиш;
  • Автоном иситиш тизимига хизмат кўрсатиш;
  • Насос стансияларига хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида сантехник хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида электр таъминоти хизматини кўрсатиш;
  • Муҳандислик тармоқларига хизмат кўрсатиш;
  • Умумфойдаланиш жойларида тозалик хизматини кўрсатиш;
  • Ҳовли ҳудудига хизмат кўрсатиш;
  • Қўриқлаш хизматини амалга ошириш – 24/7 иш режимида
  • Канализация тармоқларига хизмат кўрсатиш;
  • Дезинфекция хизматини кўрсатиш;
  • Майда таъмирлаш ишлари учун заҳира фондларини яратиш;
  • Хонадон эгаларининг хоҳиш истаклари асосида уй бошқарувчисининг фаолиятини йўлга қўйиш;
  • Турар жой мажмуаси ҳудудининг ҳар кунги назоратини ташкил қилиш (йўлак, лифт, уй атрофидаги ҳудуд);
  • Уйни мавсумга тайёрлаш ишларини олиб бориш;
  • Кечаю-кундуз ишлайдиган авария-тиклаш хизматини йўлга қўйиш; Умумфойдаланиш жойлари ва уй атрофи ҳудудларини ҳар куни тозалаш;
  • Тўпланиб қолган чиқиндини олиб чиқиш ва бошқа ишларни амалга ошириш.

NRG Clients сизга ва сиз яшайдиган хонадонда қулай шароит яратиш мақсадида мулкингизнинг ишончли бошқарувини ташкил этиш учун ҳамиша хизматга тайёр.

Мурожаат учун телефон: 1060

Сайт: u-nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top