Россиянинг учта шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхоналарини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларининг сони 1,5 миллиондан ортиқ.
Россия Федерациясининг Тула, Самара ва Саранск шаҳарларида Ўзбекистоннинг Бош консулхоналарини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамроев “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бундан ташқари, Жанубий Корея, Россиядаги элчихона ҳамда консуллик муассасаларимизда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллари ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Ҳозирги кунда агентликнинг Туркия, Латвия ва Финляндияда ваколатхоналарини очиш бўйича музокаралар олиб бориляпти”, деди у.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларининг сони 1,5 миллиондан ортиқ.
Шу билан бирга, Россияда 17 488 нафар ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Россия ҳудудида, жумладан, Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск шаҳарларида дипломатик ва консуллик ваколатхоналар фаолият юритиб келмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024