Жамият | 21:03 / 12.07.2020
19751
1 дақиқада ўқилади

Раҳматилло Исроиловга бахт тилаймиз!

Kun.uz жамоасида ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бугун улардан яна бири, кўпчиликка яхши таниш журналист Раҳматилло Исроилов бўйдоқлар сафини расман тарк этди.

9 июль – Ўзбекистон тарихида энг кўп тўйлар ўтказилган кун бўлиб қолган бўлса ажаб эмас. Раҳматиллонинг тўйи ҳам аввал белгиланган кунда эмас, 9 июлда Самарқандда бўлиб ўтган, Тошкентда бўлиб турган келин-куёв эса... тўйда қатнаша олмаган эди.

Мана бугун, барча ҳужжатлар ҳал бўлгач, ёшларга никоҳ ўқилиб, Самарқандга жўнаб кетишди.

Биз жамоамизнинг қадрли аъзосига тўкис оилавий бахт, етук фарзандлар ва биргаликда барча эзгу ниятларига етишларини тилаб қоламиз!

Мавзуга оид