Ўзбекистон | 19:37 / 14.07.2020
24308
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудлардаги вазият ўрганилиб, карантин кучайтирилиши ёки юмшатилиши мумкин

Ўзбекистоннинг карантин қоидаларини кучайтириш зарур бўлган ҳудудларида карантин кучайтирилиши, юмшатиш зарур бўлган ҳудудларда эса юмшатилиши мумкин. Бу ҳақда президент иштирокидаги видеоселекторда маълум қилинган.

«Яна бир муҳим масала – вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса, юмшатиши лозим», деган давлат раҳбари.

Президент барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солиш, меҳнат унумдорлигини ошириш кераклигини таъкидлаган. Касаллик тарқалмаган туманларда қишлоқ хўжалиги ходимларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратиш кераклиги айтилган.

Давлат раҳбари коронавирусни енгиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш озиқ-овқат масаласига боғлиқлигини қайд этган.

«Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак», деган президент.

Мавзуга оид