Жаҳон | 15:31 / 15.07.2020
8437
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 300 миллиондан ортиқ киши карантинга олинди

Фото: Reuters

Ҳиндистонда бир неча юз миллион киши яна карантинга олинди. Мамлакатда касаллик юқтиришлар сони кескин ошмоқда, деб ёзади The Times.

 Нашрнинг қайд этишича, 375 миллиондан ортиқ киши карантинга олинади. Бихар штатида аҳоли 15 кунлик карантинга олинади. Штатда охирги уч кун давомида кунига мингдан ортиқ зарарланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолиси саккиз миллион кишини ташкил этувчи Бангалор шаҳри аҳолиси ҳам карантинга олинади. Шаҳарда июль бошига келиб касалликка чалинганлар сони 20 мингга етди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, вирус юқтириш кўрсаткичининг кескин ўсишига июнь бошларида чекловларнинг олиниши сабаб бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиққан – мамлакатда касалликка чалинганлар 906,8 мингга етган, 24,3 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид