Қозоғистон мамлакатнинг ўзида тақчил бўлган сунъий нафас бериш аппаратларини Тожикистонга юбормоқда
Қозоғистон мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган сунъий нафас бериш аппаратларидан 100 донасини инсонпарварлик ёрдами сифатида Тожикистонга юбормоқда. Бу ҳақда Азия-Плюс нашри хабар берган.
Бу борадаги маълумотни Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Людмила Бюрабекова тасдиқлаган. Маълум бўлишича, бундай кўринишдаги гуманитар ёрдам учун Қозоғистон ҳукумати 63,2 миллион тенге (153 минг доллар) сарфлайди. Ижтимоий тармоқларда эса қозоғистонликлар бу ҳолатни кескин қоралаб, мамлакатнинг ўзида сунъий нафас бериш аппаратлари етишмаётганда нега улар бошқа мамлакатга юборилаётганидан ажабланишган.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Людмила Бюрабекова эса бу ҳолатни қуйидагича изоҳлаган: «Ҳозир ҳамма давлатлар бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳам четда тураётганимиз йўқ. Ҳозир ҳукумат Тожикистонга беморларни транспортировка қилиш учун тез тиббий ёрдам машиналарида фойдаланиладиган портатив сунъий нафас олиш аппаратларини юбориш масаласини кўрмоқда», деган Бюрбекова.
Маълум бўлишича, айни дамда Қозоғистонда тез тиббий ёрдам машиналари учун камида 680та сунъий нафас бериш аппарати керак. Қозоғистондаги стационарларда эса бундай ускуналарнинг 5 минг донасига эҳтиёж бор. Маълумот учун, Қозоғистон пандемия бошидан буён Россия, Хитой, АҚШ, БАА, Япония, Туркия, Жанубий Корея, Ўзбекистон ва Қатар каби давлатлардан гуманитар ёрдам олган.
Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сунъий нафас олиш аппаратининг тақдимоти бўлиб ўтганди. Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси Словакия ва Россиядан жалб қилинган 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ёрдамида сунъий нафас бериш аппаратларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Ўзбекистон бундай турдаги аппаратларни ишлаб чиқарадиган 12-мамлакатга айлангани айтилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024