23:34 / 19.07.2020
45798

Яна тўрт ўлим қайд этилди. Расман тасдиқланган ўлимлар сони 90га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 июль куни ҳам Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш оқибатида рўй берган 4та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Қаторасига олтинчи кун кунлик ўлимлар сони тўрттани ташкил этмоқда.

Биринчи ўлим. 10 июль куни Тошкентдаги 1–сонли клиник шифохонага ётқизилган қибрайлик 67 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) жорий йил 10 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
 
16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга Covid-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 
 
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 
 
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. 

Иккинчи ўлим. 5 июль куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган шайхонтоҳурлик 47 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл)да жорий йил 5 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дисстрес синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 11 июль куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган 65 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Олмазор туманида яшаган 65 ёшли фуқаро К. Г. (эркак)да 11 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. 6 июль куни Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган юнусободлик 39 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р (эркак)да 6 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унда Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда расман коронавирус қурбонлари сони 87тага етди. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида қайд этилмаган камида 3та ўлим ҳолати бор.

15 июль куни Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилоятидаги ходими Адҳамжон Деҳқонов 61 ёшида, 18 июль куни Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов 32 ёшида, 19 июль куни Олмазор туманида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева 60 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани хабар қилинди, бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар ССВ томонидан тасдиқлангани йўқ.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top