Ўзбекистон | 16:07 / 20.07.2020
11902
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги уйда даволанаётган беморлар ҳақида маълумот берилди

2020 йил 19 июль ҳолатига кўра Самарқанд вилоятида коронавирус юқтириб олган 110 нафар бемор касалхонада, 62 бемор эса уйда даволанмоқда.

Фото: kp.ru

Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Самарқанд вилояти штаби Kun.uz`га ҳудуддаги беморлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, вилоятда 734 нафар фуқарода Covid-19 ташхиси расман тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 110 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида даволанмоқда. Касалликнинг енгил формасини ўтказаётган 62 нафар бемор эса уй шароитида даволаняпти.

Шунингдек, 346 киши қуйидаги ҳудудлардаги махсус карантин пунктлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида карантинга олинган:

вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 110 нафар, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 14 нафар, Тойлоқда 19 нафар, Самарқанд туманида 23 нафар, Пахтачида 14 нафар, Нурободда 4 нафар, Паст Дарғомда 20 нафар, Пайариқда 15 нафар, Қўшработда 11 нафар, Оқдарёда 26 нафар, вилоят ХОСПЕС марказида 90 нафар. Бундан ташқари, 3507 нафар самарқандликлар уй шароитида карантинда бўлиб туришибди.

Мавзуга оид