Ўзбекистон | 00:06 / 20.07.2020
57991
2 дақиқада ўқилади

Тўққиз ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди. Кунлик касалланиш ҳолатлари сони 566та

19 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 566тага ошиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 16752тага етди.

«Шу йилнинг 19 июль куни мамлакатимизда 566 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 110 нафари Карантин муассасаларида, 456 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Шу кунгача кунлик кўрсаткич 500дан ошиши уч марта кузатилган эди. 13 июль куни касалланганлар 594тага ошиб, рекорд қайд этилган, 17-18 июль кунлари мос равишда 541 ва 579 кишида вирус тасдиқланганди.

Айни пайтда мамлакатда 7386 киши COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан қанчаси амбулатор, қанчаси стационар шароитда даволанаётгани ҳақида маълумот йўқ.

19 июль, янги ҳолатлар:

  • Карантин марказида – 110 (барчаси хориждан келган)

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 456

  • Тошкент шаҳрида 267 нафар;
  • Андижон вилоятида 65 нафар;
  • Наманган вилоятида 22 нафар;
  • Тошкент вилоятида 31 нафар;
  • Бухоро вилоятида 17 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 41 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 9 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар
  • Жиззах вилоятида 1 нафар.


Тузалганлар (+152)
Бугун Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида жами 152 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 9279 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 16 нафар;
  • Андижон вилоятида 11 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 2 нафар;
  • Фарғона вилоятида 1 нафар.

Қурбонлар сони 4 нафарга ортиб, камида 87 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 304 нафар, стационар карантинда эса 22 159 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид