Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кучли ўйин смартфони тақдим этилди
Asus компанияси ROG Phone 3 ўйин смартфонини тақдим этди, деб хабар бермоқда GSMArena нашри.
Қурилма 6,59 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, экран ўлчами 2340 х 1080 пикселга тенг. Смартфонга Snapdragon 865+ чипи ва 16 гигабайт оператив хотира ўрнатилган, шу боис у дунёдаги энг кучли смартфонлардан бири ҳисобланади. Унинг ички хотираси 512 гигабайтни ташкил этади.
Қурилманинг орқа қисмида 8К шаклида видео суратга олиш имконини берувчи 64, 13 ва 5 мегапикселли учта камера жойлашган. ROG Phone 3 6000 миллиампер-соатга тенг аккумуляторга эга.
ROG Phone 3 смартфонига махсус ўйин аксессуарларини улаш мумкин.
Мазкур девайснинг баҳоси 8 гигабайтли версияси учун 800, топ-модели учун эса 1100 евро деб белгиланган.
Мавзуга оид
15:29 / 24.12.2025
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:20 / 04.12.2025