Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакер ҳужумига учради
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тегишли расмий вебсайт саҳифаси хакер(лар) ҳужумига учради. 24 июль куни соат 20.00 ҳолатига кўра, сайт манзили орқали бош саҳифага ташриф буюрилганда, фақат «Конкурсга ўтиш» ёзуви ва унга бириктирилган ҳавола фаол кўрсатилган.
«Конкурсга ўтиш» ёзувига бириктирилган ҳавола орқали кейинга саҳифага ўтилганда хакер(лар) томонидан қолдирилган мурожаат келиб чиқади.
«Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! yaxshiginabola@gmail.com», - дея мурожаат қолдирган хакер.
Шунингдек, сайт манзили маълумотномасида «ҳамма маълумот менда» деган хабар ҳам қолдирилган. Аммо ёзув муаллифи қандай маълумотларни қўлга киритганига аниқлик киритмаган.
Шу пайтга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайтини ишдан чиқарган хакер бирор талабнома ё шартини билдирмаган.
Агентлик расмий вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, сайт билан юз берган муаммолар тез орада бартараф этилади.
2017 йили Ўзбекистон давлат муассасалари сайтларига 600 дан ортиқ ҳужумлар бўлган, 2018 йилда кўрсаткич 30 фоизга камайган.
Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланганди. Адлия вазирлиги мазкур рейтингда 89,7 балл билан биринчи ўринни эгаллаган, Давлат божхона қўмитаси эса учинчи ўринда қайд этилганди. Аммо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги топ-10ликка киритилмаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Мамлакатни доно ва билимли етакчи бошқармоқда” - Словакия Бош вазири Роберт Фицо
Ўзбекистон | 10:38
-
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон | 09:59
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

23:38 / 10.02.2020
4 нафар хитойлик АҚШнинг 145 млн фуқароси шахсий маълумотларини ўғирлашда айбланмоқда

14:14 / 08.07.2019
British Airways мижозлари ҳақидаги маълумотлар ўғирланганлиги учун 183 млн фунт жаримага тортилди

20:50 / 03.01.2018
2017 йилда ўзбек сайтлари 700 га яқин хакерлик ҳужумига учради

09:25 / 04.10.2017