Ўзбекистон | 22:49 / 25.07.2020
40774
3 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга тижорат авиарейслари амалга оширилмоқда

Шу кунларда бир қатор телеграм каналларида Россиянинг Домодедово аэропортидан Тошкент халқаро аэропортига тижорат йўли билан амалга ошириладиган чартер рейслар ҳақида эълонлар пайдо бўлмоқда.

Фото: Reddit

Жумладан, шу каби эълонлардан бирида Ўзбекистонга қайтишни истаганлар 880 АҚШ доллари эвазига таклиф қилинаётган хизмат пакетини сотиб олиши мумкинлиги айтилган. 

Бу хизмат пакетида йўловчилар Тошкент шаҳрига олиб келиниши, меҳмонхонага жойлаштирилиб 10 кунлик карантин муддати давомида 3 маҳал овқат билан таъминланиши, шунингдек, коронавирусга 2 марта тест топшириши кўрсатилган.

Қўшимча қилинишича, ушбу хизмат пакети тўлов карталари орқали сотиб олинади. 

Албатта, Россиядаги ўзбекистонликларни чартер рейслар орқали олиб келиш муаммоли бўлиб турган бир пайтда бу каби хабарлар кишида шубҳа уйғотади.

Иккинчи томондан эса, чипталар қандай қилиб тижорат учун сотувга чиқиб кетиши мумкин?

Kun.uz мухбири бу эълонларнинг қанчалик ҳаққонийлиги ва пайдо бўлаётган шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан боғланди.

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг сайт мухбирига айтишича, бу эълонлар ёлғон эмас. Ҳақиқатан ҳам, бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Россиядан Ўзбекистонга тижорат рейслари амалга ошириб келинмоқда.

Наврўз Ашурматов /Фото: Kun.uz / Архив

«Бу бўйича Республика махсус комиссиясининг 33-сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, чет давлатлардаги фуқароларимизни турли туроператорлик фирмалари олиб келишига рухсат берилди.

Бунинг учун туроператорлик фирмаларига четдаги фуқароларимиздан талаб бўлиши, фирмалар эса рейсларни амалга оширмоқчи эканлиги ҳақида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва авиация маъмуриятига мурожаат қилиши керак. Чунки Ўзбекистонда уларга навигация ва бошқа турли хизматлар кўрсатилади.

Туроператорлик компаниялари йўловчиларни Ўзбекистонга олиб келиш, уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз зиммасига олади.

Албатта бу каби рейсларни амалга ошириш бўйича бир қатор ташкилотлар билан шартномалар қилинади. Масалан, йўловчилар Тошкентга келиб қўнганидан кейин улар Миллий гвардия аскарлари йўлбошловчилигида меҳмонхонага олиб борилади. Ички ишлар вазирлиги ходимлари эса олиб келинган йўловчиларнинг карантин муддати давомида ташқарига чиқиб кетмаслиги ва карантин қоидаларига риоя қилаётганини назорат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган шифокорлар йўловчилар орасида касаллик аниқланган беморларга хизмат кўрсатади. Бунда меҳмонхонагача бўлган транспорт харажатлари ҳам қўшилган. Шу пайтгача Тошкентга 23 июль куни битта рейс амалга оширилди», – деди у.

Ашурматовнинг қўшимча қилишича, бундай рейслар келгусида Фарғона вилояти ва яна бир бор Тошкентга амалга оширилади.

Шундай қилиб, ҳозирги вақтда Россиядаги бир қатор туроператорлик фирмалари тижорат йўли билан Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келмоқда.

Бунинг учун фуқаролар туроператорлик фирмаларининг Ўзбекистондаги филиаллари орқали ҳам тўлов қилиши ва рўйхатга ёзилиши мумкин. Барча хизмат пакетлари айни эълондаги каби нархда бўлиши ноаниқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти