Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия авиакомпаниялари Кубага парвозларни вақтинча тўхтатди
АҚШнинг нефт блокадаси келтириб чиқарган ёнилғи инқирози сабаб, хорижий самолётлар энди Куба аэропортларида ёнилғи қуйдиролмайди. Мамлакат ҳудудида ҳали ҳам тахминан 4000 нафар россиялик бор.
“Россия” авиакомпанияси ва Nordwind 11 феврал, чоршанба куни Кубага парвозларни ёнилғи қуйдириш билан боғлиқ муаммолар туфайли вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Баёнотга кўра, “Россия” (у “Аэрофлот” гуруҳига киради) яқин бир неча кун ичида Куба аэропортларидан россиялик сайёҳларни олиб чиқиш учун бир нечта махсус рейсларни амалга оширади. Туроператорлар баҳолашича, ҳозир Кубада тахминан 4000 нафар россиялик бор.
Бундан олдин энергия инқирози сабаб Кубага парвозларни бошқа халқаро авиакомпаниялар ҳам тўхтатган эди. Ой бошида Куба ҳукумати 9 февралдан бошлаб хорижий самолётларни ёнилғи билан таъминлай олмаслигини маълум қилди — бунга АҚШ январ охирида жорий этган нефт блокадаси сабаб бўлди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Кубага нефт етказиб бераётган давлатларга қарши қўшимча божлар киритиш билан таҳдид қилди. Оқ уй Куба ҳукумати АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда ва “дўст бўлмаган давлатлар” билан ҳамкорлик қилмоқда, деб ҳисоблайди. Трамп шунингдек, унинг фикрича, Венесуэладан нефт етказиб бериш тўхтаганидан кейин Куба “коллапсга яқинлашган ва қулаш остонасида” турганини айтди.
Кўп йиллар давомида Кубага нефтнинг асосий етказиб берувчиси Венесуэла бўлган. Экспорт эса АҚШ 2025 йил декабрда Венесуэлага нисбатан денгиз блокадасини жорий этгани ортидан тўхтаб қолди. Венесуэла нефти юкланган охирги танкер Кубага декабр ўртасида юборилган.
Энергетик инқироз шароитида Ҳаванадаги ҳукумат қатъий тежамкорлик чораларини қабул қилди. Мамлакат ҳукумати поезд ва автобус рейсларининг бир қисмини бекор қилди, давлат муассасаларини эса тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтказди. Мактаблар ва университетлар машғулотлар сонини кескин қисқартирди, кўплаб меҳмонхоналар ёпилди.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Куба керакли ёнилғининг умумий ҳажмидан фақат учдан бир қисмини мустақил ишлаб чиқара олади. Мамлакат ҳукумати самолётлар Куба аэропортларида камида келгуси бир ой давомида ёнилғи қуйдиролмаслигини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
12:13 / 19.06.2026