Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Башар Асаднинг ўғли ва амакиваччасига қарши санкциялар жорий қилди
АҚШ молия вазирлиги 29 июлда Сурия бўйича санкциялар рўйхатига Сурия президенти Башар Асаднинг ўғли ва амакиваччасини киритди.
Санкциялар рўйхатига Асаднинг тўнғич ўғли, 19 ёшли Ҳафиз Асад ва амакиваччаси Зуҳайр Тофиқ Асад қўшилган. Шунингдек, рўйхатга Зуҳайр Асад қўмондонлиги остидаги Сурия араб армияси 1-танк дивизияси киритилган.
Бундан ташқари, санкциялар суриялик тадбиркор Вассим Анвар Ал-Қаттанга қарши жорий қилинган. У нуфузли уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи бир нечта компанияга эгалик қилиб, бу компаниялар билан пойтахт Дамашқда савдо марказлари ва меҳмонхоналар қуриш бўйича бир нечта давлат шартномаси тузилган. Ал-Қаттан ва у билан боғлиқ компаниялар “Сурия тузумининг нуфузли уй-жой қурилиши эвазига ноқонуний бойишига сабабчи эканлиги” учун санкциялар остига тушган.
“Башар Асад ва унинг ҳамкорлари – Сурия иқтисодиётини барбод қилиш бўйича шериклардир. Улар Сурия халқининг асосий эҳтиёжларини таъминлаш ўрнига ўз халқига қарши уруш олиб боришга ҳар ой ўнлаб миллион доллар сарфлайди”, деб айтилган АҚШ молия вазирлиги хабарида.
Хабарда таъкидланишича, “қора рўйхат”га Сурия ихтилофида ўт очишни тўхтатишга қаршилик қилаётганлар ва аввалроқ санкциялар остига тушганлар оилаларининг катта ёшли аъзолари киритилган.
Санкциялар остига тушган шахсларнинг АҚШдаги мол-мулкига тақиқ солиниб, улар давлат тасарруфига ўтказилади. Шунингдек, ушбу шахслар билан бирор-бир битим тузадиган хорижий шахсларга хам чекловлар қўлланиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ “Цезарь қонуни” доирасида Сурия президенти Башар Асад, унинг рафиқаси Асма Асад ҳамда Сурия тузуми билан боғлиқ яна 37 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилганди.
Мавзуга оид
08:49
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026