Бухорода фуқаро юборган фотосуратлари сабаб товламачилик қурбони бўлди
Ҳолат Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Бухорода фуқаро 31 ёшли Г.Б. (аёл) ўзининг таниши, 21 ёшли К.Ж. (аёл) Telegram ижтимоий тармоғи орқали ўзининг ёқтирган йигитига юборган шахсий фотосуратларини юборганлигини кўрганлигини, ушбу фотосуратларни унинг ота-онаси ва бошқаларга кўрсатиб, шарманда қилишини айтган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, у К.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, 2020 йилнинг апрель ойидан 20 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида К.Ж.дан жами 3.700 АҚШ доллари, умумий баҳоси 20.000.000 сўм бўлган 1 дона тилло занжир, 3 дона аёллар тилло узуги ҳамда 1 дона аёллар тилло зирагини қўлга киритган.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 июль куни Г.Б. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, К.Ж.дан фотосуратларини тарқатмаслик эвазига яна 1.000 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пуллардан 200 АҚШ долларини Ғиждувон тумани Абади қишлоғида олаётган вақтда Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:43 / 19.11.2024
ДХХ: Элликқалъа ва Ғиждувонда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
18:31 / 01.06.2024
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
15:48 / 07.03.2024