10:38 / 30.07.2020
35652

Коронавируснинг сувда яшовчанлик муддати аниқланди

Коронавирус хона ҳароратидаги сувда бўлганида 24 соат ичида 90 фоизга, 72 соатда 99,9 фоизга ўз кучини йўқотади.

РИА Новости’га кўра, «Роспотребнадзор» томонидан коронавируснинг сувда яшовчанлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилган. Маълум бўлишича, хлордан холи бўлган сувда ва денгиз сувида вирус кўпаймайди, аммо яшовчанлигини сақлаб қолади. Вируснинг фаоллиги қанча давом этиши сувнинг ҳароратига боғлиқ.

Сувни қайнатиш ундаги вируснинг тўла йўқолишига олиб келади, хлорланган сувда эса вирус яшовчанлигини йўқотади.

Аввалроқ америкалик олимлар вируснинг ультрабинафша нурларига таъсирчанлигини ўрганишган эди. Тадқиқотга кўра, ультрабинафша нурининг 5 мж/см² дозасида коронавируснинг фаоллиги 6 сонияда 99 фоизга қисқариши, 22 мж/см² дозада 25 сонияда унинг тўла йўқолиши аниқланган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top