Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Туркия ва Эрондан айрим турдаги мева-сабзавотлар олиб кирилишини чеклади
Чекловлар маҳсулотларда пестицидлар қолдиқлари аниқлангани сабабли жорий этилгани айтилмоқда
Роспотребнадзор Россияга Туркия ва Эрондан айрим турдаги мева-сабзавотлар олиб кирилишини вақтинча чеклади. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Туркия ва Эроннинг лимон, мандарин, қалампир, узум ва анор етиштириш билан шуғулланувчи 33та ишлаб чиқарувчиси тақиққа тушган.
«Кўрилган чоралар натижасида Туркиядан Россия ҳудудига 60 минг тоннага яқин узум ва 10 минг тоннадан ортиқ анор олиб кирилишига йўл қўйилмади», — дейилади Роспотребнадзор хабарида.
Чекловлар маҳсулотларда пестицидлар қолдиқлари аниқлангани сабабли жорий этилгани айтилган.
Роспотребнадзор янги йил арафасида Туркия, Миср, Хитой, Германия, Уганда ва Эквадордан келтириладиган маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтирган.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026