Ўзбекистон | 12:18 / 31.07.2020
8532
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas дискаунтерлар тармоғи Қурбон ҳайити айёми билан муборакбод этади

Havas дискаунтерлар тармоғи Сизни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади, Сизга бахт-шодлик, ишларингизга омад тилайди.

Бугун юксак инсоний фазилатлар, меҳр-мурувват ва олийҳимматлик рамзи бўлмиш Қурбон ҳайити айёмидир. Бу қутлуғ паллада Havas дискаунтерлар тармоғи барчангизга узоқ умр, ишларингизга омад, хонадонингизга файз-барака тилайди. Барча ибодатларингиз ижобат бўлишини, эзгу ниятларингиз эса амалга ошишини тилаб қолади.

Қурбон ҳайити қадимдан ҳаётимизда муҳим жой эгаллаган, қалбимизни шодликка, меҳр-муҳаббатга тўлдирган. Бу қувончли айём барча қийинчиликларни унутиб, оила аъзоларингиз билан шоду ҳуррамликда вақт ўтказиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш ва эзгу ишларни амалга оширишнинг айни вақтидир.

Жорий йилда юз бераётган ҳодисалар бир биримизга меҳрибон, сабр-тоқатли бўлиш қанчалик муҳимлигини яққол кўрсатмоқда. Таъкидлаш лозимки, юртимиз аҳолиси барча қийинчиликларга қарамай, ўзининг юксак инсоний фазилатларини намойиш этмоқда. Кўпчилик юртдошларимиз ҳатто ўз соғлигини, ҳаётини хатарга қўйиб бўлсада муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга тайёрлигини амалда кўрсатмоқдалар. Айнан шу сабабли Қурбон ҳайити биз учун ўзгача маънога эга. Бу муборак айём миллий анъаналаримизни, дунёқарашимизни, қалбимизни акс эттиради.  

Havas дискаунтерлар тармоғи ушбу инсоний фазилатлар юртимиз аҳолисини ҳеч қачон тарк этмаслигини тилайди. Азиз ҳамюртлар, ибодатларингиз доимо ижобат бўлсин, омад, бахт-саодат ва меҳр-муҳаббат эса доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Қурбон ҳайити муборак! 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид