Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерларнинг техникалари қайтариб берилди
Фото: «Makan.uz»
Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги фейк хабардан кейин Қорақалпоғистонда журналист ва блогерларнинг босим ўтказилаётгани ҳақида шов-шувли хабарлар чиққанди.
Дастлаб, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тунги соат 01:00лар атрофида Makan.uz (Лалагул Каллиханова), KRuz.uz (Искандер Юсупов) ва Kar24.uz (Кумар Бегниязова) вакиллари олиб кетилиб, уларнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилганди. Ўзлари эса тунги соат 3:00 атрофида уйларига қайтишган.
Эртасига, 26 июль куни Қорақалпоғистондаги 3 нафар блогер: Ziyaev blogi'нинг муаллифи Султонбек Зияев, Karakalpak 24 Телеграм-канали юритувчиси Бердах Науризбаев ва Saidahmadov blogi муаллифи Шуҳрат Саидахмадов Нукус шаҳар ИИБга олиб келиниб, сўроқ қилинган. Уларнинг ҳам телефон ва ноутбуклари суриштирув жараёнида олиб қўйилганди.
Шундан кейин орадан 3-4 кун ўтиб, 29 июль куни Нукус шаҳар ИИБ томонидан журналист ва блогерларнинг техникалари қайтариб берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган ходимларнинг хатти-ҳаракатини оқлаб бўлмаслигини айтиб, уларга қаттиқ танбеҳ берганди.
Шунингдек, АОКА директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёзма мурожаат юборганди.
Мавзуга оид
17:01 / 01.04.2026
“Ўзбекистон блогерларни солиққа тортиш масаласида бошланғич босқичда турибди” – Жаҳонгир Абдиев
18:15 / 30.03.2026
Қорақалпоғистонда ахборот маконидаги йирик воқеа - “Медиа ҳафталик” бошланди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
12:21 / 14.03.2026