Шавкат Мирзиёев Ливанга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ливандаги портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Байрутнинг порт мавзесида 4 август куни кучли портлаш юз берди. Ундан аввал яна бир, кучсизроқ портлаш кузатилган. Иккинчи портлашнинг тўлқини кучи 3,3 магнитудали зилзилага тенг сейсмик тўлқинларни келтириб чиқарди. Бу ҳатто Ливандан 240 километр масофада жойлашган Кипрда ҳам сезилган. Байрутнинг ўзида эса портлаш жойидан 10 километр масофада жойлашган бинолар зарар кўрган: уларнинг ойналари синиб кетган ва балконлари кўчиб тушган. Шаҳарнинг зарар кўрган ҳудудларида автомобильлар портлаш сабаб ағдарилиб кетган, кўчалар вайрон бўлган бино бўлакларига тўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100дан ошган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
14:10 / 05.10.2024
Исроил Байрутга навбатдаги ҳаво зарбалари сериясини амалга оширди
12:55 / 01.08.2024
Исроилнинг Байрутга ҳаво ҳужуми қурбонлари сони ортиб бормоқда
07:22 / 31.07.2024
Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида 70 дан ортиқ киши жароҳат олди
10:05 / 30.07.2024