Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрутдаги меҳмонхонага зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Исроил нишонда эронлик қўмондонлар бўлганини хабар қилган.
Исроилнинг Байрут шаҳри марказидаги «Рамада» (Ramada) номли меҳмонхонага йўллаган зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар тарқатди.
Исроил ҳарбийлари меҳмонхонадаги номерлардан бирига 8 март тонгида зарба берган. Агентлик қайд этишича, бу ўтган ҳафтада Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Байрут марказига илк бор зарба берилиши бўлмоқда.
Исроил мудофаа армияси Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг Байрутдаги бўлинмаси ҳисобланган «Қудс» кучларининг муҳим қўмондонларига қаратилган аниқ зарба йўллаганини маълум қилган. Улар Исроилга қарши ҳужумларни режалаштириш билан шуғуллангани қайд этилган.
Исроиллик ҳарбийлар зарба беришдан олдин «тинч аҳолига зарарни минималлаштириш» чоралари кўрилганини таъкидлаган.
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ўтган ҳафтада Исроилга ракета ва дронлар учириш орқали мамлакатни Яқин Шарқдаги урушга тортди. Эрон томонидан қўлланадиган ушбу гуруҳ бу ҳаракати орқали Исроил ва АҚШнинг Эрон бўйлаб зарбаларига жавоб қайтарганди. Исроил бунга жавобан Ливаннинг жанубий ва шарқий қисмлари, шунингдек пойтахт Байрут атрофидаги ҳудудлардаги позицияларни ўққа тутишга киришди. Расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида 300 га яқин киши ҳалок бўлган, яна юз минглаб ливанликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026