Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг қароргоҳида автомат кўтарган ўсмирлар ушланди
АҚШ полицияси АҚШнинг президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига кирган уч ўсмирни қўлга олди. Ўсмирлар ёнидан автомат топилган.
Фото: Getty Images
Палм-Бич полицияси вакили Майкл Огродникнинг The Miami Herald нашрига хабар қилишича, 15 ёшли уч ўсмир машинада полициядан қочишга уринган. Ўсмирлар машинадан тушиб, яқин орада жойлашган қароргоҳ деворидан ошиб ўтиб, унинг ҳудудида яширинмоқчи бўлган.
“Улар бинога бостириб кирмоқчи бўлишмаган. Улар яшириниш учун унинг деворидан ошиб ўтишган. Ўсмирлар қаерга тушиб қолганлари ҳақида умуман тушунчага эга бўлмаганлар”, деб маълум қилган Огродник.
Полициячининг таъкидлашича, ўсмирлар ёнидан Калашников автомати топилган. Ўсмирларнинг таъкидлашича, автомат уларга тегишли бўлмай, уни тасодифан топиб олишган.
Ўсмирларга ўқотар қуролни ноқонуний сақлаш ва қўлга олиш вақтида зўравонлик қилмай қаршилик кўрсатиш бўйича айбловлар билдирилган. Ҳозирда улар балоғатга етмаганлар учун мўлжалланган изоляторда сақланмоқда. Палм-Бич прокуратураси уларга катта ёшлилар сифатида айблов билдириш-билдирмаслик масаласини ҳал қилмоқда.
2019 йил кузида Трамп қароргоҳига кирган хитой миллатига мансуб аёл 8 ойга озодликдан маҳрум этилганди. Аёлнинг ёнидан 4 та телефон ва ичида зарар етказувчи дастур бўлган флешка топилган. У қароргоҳга қўриқчиларни Мар-а-Лаго ёпиқ клуби аъзоси экани ва у ердаги сув ҳавзасидан фойдаланмоқчилигига ишонтириб кира олган.
Мавзуга оид
11:01 / 31.01.2021
Трамп Мар-а-Лаго қароргоҳидан чиқариб юборилиши мумкин
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020