Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1-курс талабалари учун ҳам дарслар масофавий тарзда бошланиши мумкин
ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун янги ўқув йили 2 сентябрдан, масофавий тарзда бошланади. Ўқишга янги қабул қилинган 1-курс талабалар учун дарслар эса 1 октябрдан бошланиши режалаштирилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ўктам Саломовнинг сўзларига кўра, октябрга келиб эпидемиологик вазият барқарорлашса, ОТМларнинг барча босқичлардаги талабалари анъанавий ўқув режимига қайтиши мумкин.
«Агар эпидемиологик шарт-шароит тўғри келмайдиган бўлса, у ҳолда 1-курсларни ҳам масофавий таълим шаклига ўтказиб, таълимни бошлайверамиз», – деди вазир ўринбосари 7 август кунги матбуот анжуманида.
Анжуманда кириш тест синовлари 2 сентябрдан бошлаб ўтказилиши ва 2 ҳафта ичида якунланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
09:44 / 26.11.2025
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
13:28 / 10.12.2024