Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида Ўзбекистон-Туркия технопарки ташкил этилади
Технопаркда тиббий вакциналар ва дори-дармон, учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқариш мўлжалланган.
Туркиянинг энг йирик нашрларидан бири – «Сабоҳ» газетаси инновациялар соҳасида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигининг янги босқичи ҳақида мақола эълон қилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, нашрнинг «Ўзбекистонга технопарк инвестицияси» мақоласида турли соҳаларни қамраб олган йирик технологик лойиҳа – Олмазор технопаркини молиялаштириш ҳақида сўз юритилган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги таклифи билан барпо этиладиган технопаркда Туркиянинг юқори технологиялар соҳасида дунё бўйлаб ишлаётган давлат ва хусусий корхоналари фаолият юритади. Ер ажратиш билан бир қаторда, Ўзбекистон ҳукумати ушбу лойиҳанинг инфратузилмасини ўз зиммасига олади, шунингдек, мамлакатнинг илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланадиган компаниялари ҳам технопаркка жалб қилинади. Лойиҳанинг Туркия томонидан иштирокчиси эса Истанбул технопарки бўлади.

Турк дунёси бирдамлик уюшмаси вице-президенти Мустафо Жанкат Aйтек томонларнинг ҳар бири 50 фоиз улушга эга бўлишини таъкидлади. Aйтек минтақадаги бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш устида ҳам иш олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Мустафо Жанкат Aйтек 2019 йилда Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев бошчилигидаги делегациянинг Истанбул технопаркига ташриф амалга оширилганлигини таъкидлаб, қуйидаги маълумотларни баён этди: «Зиёрат асносида Ўзбекистон делегацияси ва Истанбул Технопарки бош директори Билол Тўпчи орасида ҳамкорлик, шу жумладан, мамлакатда қўшма технопарк ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган меморандум имзоланган».
Мустафо Жанкат Aйтек технопаркда тиббий вакциналар ва дори-дармон, учувчисиз қурилмаларни ишлаб чиқариш, коммуникация соҳасида янги технологияларни яратиш, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат соҳасидаги тадқиқотларни амалга ошириш учун кенг кўламли инвестициялар киритилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026